Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда дўконда 10 нафарга яқин шахслар бир кишини дўппослаётгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати маълумот берди.
Аниқланишича, 2022 йил 21 март куни тахминан соат 19:00 ларда Чилонзор туманидаги автомобиль эҳтиёт қисмлари дўконларидан бирида сотувчилар ўртасида жанжал юзага келган.
Жанжал натижасида 27 ёшли А.Исломбек тан жароҳатлари олиб, тиббиёт муассасасига жойлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 277-моддаси (Безорилик) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.