Маълум бўлишича, Наманган вилоятининг Косонсой туманида яшовчи, 1983 йилда туғилган А.О. Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Ола-буқа туманига бориб, жиноий алоқасидан 1 дона "АКС-74" жанговар ўқотар қуроли, 3 дона ўқдон ва 43 дона ўқ-дориларни олади ҳамда контрабанда йўли билан Ўзбекистон ҳудудига ўтказади.
Шундан сўнг, мазкур қурол ва ўқ-дориларни Наманган шаҳрида сотмоқчи бўлганида қўлга олинди.
Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан ЖКнинг 246 ва 248-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Аниқланишича, қўлга олинган шахс аввал ЖКнинг 97- (Қасддан одам ўлдириш) ва 182- (Божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) моддалари билан судланган.