• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 26 марта 2022

Тошкентда эркак "қулоқликда" айбланиб, "самосуд" қилинди — видео

Бир нечта эркаклар харид учун тўлов чекини бермаган дўкон эгалари ҳақида маълумотни солиққа юборган фуқарони ҳақоратлаб, сўроққа тутишган.

1571
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда бир нечта фуқаролар бошқа фуқаролар томонидан “самосуд” қилинаётганлиги, акс этган видеолар тарқалди.

Ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ Матбуот хизмати муносабат билдирди.

Аниқланишича, ҳолатлардан бири 20 март куни Сергели туманида содир бўлган.

Бир нечта фуқаролар 1997 йилда туғилган Л.Ф.ни дўкон ходимлари харид қилинган маҳсулот учун тўлов чекини бермаганлиги бўйича маълумотларни солиқ идораларига бераётганликда айблашган.

Сўнг фуқаролар 5 нафар фуқаро Л.Ф.ни турли сўзлар билан ҳақоратлаб, шовқин кўтариб жамоат тартибини бузишган.

Бундан ташқари, 2022 йил 18 март куни Бектемир туманида 1990 йилда туғилган П.С. ва 1991 йилда туғилган К.Ф 2003 йилда туғилган А.Р.нинг дўконларига харидор сифатида кириб, дўкон ходимларини харид қилинган маҳсулот учун тўлов чекини бермасдан ушбу дўконларнинг “QR-кодини” сканер қилиб “Солиқ ҳамкор” саҳифасига юборганлиги учун турли сўзлар билан ҳақорат қилган.

Ҳозирда ушбу фуқароларга нисбатан МЖтКнинг 41-модда (Ҳақорат қилиш), 183-модда (Майда безорилик), 200-модда (Ўзбошимчалик)лари билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

1571
0