• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 24 марта 2021

Бугундан тиббий ниқоблардан фойдаланиш бўйича назорат кучайтирилди

Касалликни олдини олиш мақсадида жамоат жойларида санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этилиши назорат қилинади.

1424
0
Иллюстрация / Наманган вилояти ҳокимлиги

Ўзбекистон ҳудудида коронавируснинг кенг тарқалиши ва кескин эпидемиологик ҳолат юзага келишини олдини олиш мақсадида қуйидаги тартиблар белгиланди:

24 мартдан бошлаб: 

—  жамоат жойларида, шу жумладан, йирик деҳқон бозорлари ва савдо мажмуаларида (супермаркет, гипермаркет ва бошқаларда) тиббий ниқобдан ва антисептик воситалардан фойдаланган ҳолда ҳаракатланиш бўйича санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этилиши бўйича назорат кучайтирилди.

25 мартдан бошлаб:

—  касаллик клиник белгиларсиз ёки енгил шаклда кечаётганлиги сабаб уй шароитида даволанаётган беморлар саломатлиги назорати ва даволанишини ташкил этиш мақсадида зарурат бўлган ҳудудлар бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида мобил бригадалар фаолиятини қайта йўлга қўйилади.

Карантин чекловларини ва санитария-эпидемиологик талабларни бузаётган фуқаролар белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши, шу жумладан, ушбу ҳолатларга йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларида назарда тутилган қатъий чоралар кўрилиши белгиланди.

1424
0