• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 1 апреля 2022

ССВ тиббиёт ходимларига диний либос кийишга қўйилган тақиқ бекор қилинганини рад этди

Шифокорлар, аввалгидек, оқ халат ва махсус бош кийим кийишлари шарт.

1263
0
Иллюстрация / Бектемир тумани ҳокимлиги

Аввалроқ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоев Ўзбекистонда тиббиёт ходимларига ҳижоб ва диний либосларда юришга тақиқ бекор қилингани ҳақида хабар берганди. 

Шундан сўнг, Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур хабарга изоҳ берди. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фан ва таълим бошқармаси бошлиғи Ўктам Исмоилов инсон саломатлигини муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлаш тиббиёт тизимининг энг муҳим вазифаси эканини, бу соҳадаги инсонлар барчага ўрнак бўлиши кераклигини таъкидлади.

Шу боисдан 2022 йил 24 мартда Соғлиқни сақлаш вазирининг Тиббиёт ходимларининг одоб-ахлоқ Кодексини тасдиқлаш ҳақида буйруғи қабул қилинди.

Мазкур ҳужжатда усти кийимнинг турлари халат ёки тиббий махсус кийим оқ рангли (бўлимлар орасидаги бошқа рангли махсус кийим ички тартибда тасдиқланиши лозим) табиий матодан, осон ва тез тозаланадиган, қулай кийиладиган, тор бўлмаган, бичими ортиқча, безаклардан холи, диққатни тортмайдиган, классик шаклдаги костюм ёки халатдан иборат бўлиши кераклиги келтириб ўтилган.

Шунингдек, ушбу бобнинг 3.1.6 бандида аёл тиббиёт ходимлари ва талабалар оқ халат ва унга мос тоза ва махсус бош кийим кийиши, халат тиззадан пастда туриши, енги узун (фаслга қараб), классик услубда чет эл ва турли хил фирма ёрлиқларидан холи бўлиши аниқ ва батафсил баён этилган.

1263
0