• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 1 апреля 2022

Тошкентда таровеҳ намози сабаб масжидлар яқинидаги йўллар ёпилади — харита

Рамазон ойи кечаларидаги таровеҳ намози муносабати билан масжидлар яқинидаги йўллар ҳар куни вақтинча ёпилади.

1382
0
muslim.uz

Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизматининг маълум қилишича, муқаддас Рамазон ойи кечаларидаги таровеҳ намози муносабати билан ҳар куни 18:00 дан 24:00 га қадар масжидлар яқинидаги қуйидаги йўллар транспорт воситалари ҳаракати учун беркитилади.

— Қуддус Шариф масжиди бўйича: Янги Сергили кўчасидан – Қипчоқ кўчаси бўйлаб, Нилуфар кўчасигача бўлган қисми;

— Мирза Юсуф (Бодомзор) масжиди бўйича: Боғишамол кўчасидан Чингиз Айтматов кўчаси бўйлаб Қози тарнов 2-тор кўчасигача бўлган қисми;

— Шайх Зайниддин масжиди бўйича: Бешқарағоч кўчасидан-Кўкча дарвоза кўчаси бўйлаб, Нурафшон кўчасигача бўлган қисми;

— Новза масжиди бўйича: Муқимий кўчасидан Бунёдкор махалий йўли бўйлаб, Сеул кўчасигача бўлган қисми ;

— Ислом ота масжиди бўйича: Фарғона йўли 5-тор йўлидан Фарғона йўлининг махаллий йўли бўйлаб, Олот кўчасигача бўлган қисми;

— Юнусобод Оқ тепа масжид бўйича: Амир Темир шох кўчасидан Чинобод кўчаси бўйлаб, Дарвоза кент кўчасигача бўлган қисми;

— Фотима и Захро масжид бўйича: Нурафшон кўчасидан Оқтепа Мажлисий кўчаси бўйлаб, Катта Оқ тепа кўчасигача бўлган қисми;

— Бўта бува масжид бўйича: Бунёдкор шох кўчасидан Бешқўрғон кўчаси бўйлаб, Бешқўрғон 4-тор кўчасигача бўлган қисми;

— Яккасарой масжиди: Шота Руставели кўчасидан Яккасарой кўчавси бўйлаб, Боғибўстон кўчасигача бўлган қисми;

— Усмон Бин махзун масжиди: Қушбеги кўчасидан КХАЙ бўйлаб, Чўпонота кўчасигача бўлган қисми.

“Ҳолатга қараб, намозхонлар сони кўпайиб кетган тақдирда масжидга туташган бошқа йўллар ҳам ёпилиши мумкин. Ҳайдовчилардан беркитилган кўчаларни олдиндан четлаб ўтишни илтимос қиламиз", - дейилади хабарда.

1382
0