• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 5 апреля 2022

Германия ўзбекистонлик тиббиёт ҳамшираларини $2,5 мингдан ортиқ маош билан ишга олмоқчи

Тиббиёт коллежини тамомлаганлар ҳам ишга олинади. Немис тилини ўрганишда ўқитувчи ва ўқув материаллари харажатлари қоплаб берилади.

33999
0
ССВ

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, агентлик ҳамда Швейцариянинг Globogate Recruiting GmbH ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик келишувига асосан тажрибали ўрта бўғин тиббиёт ҳамшираларини Германия тиббиёт муассасаларига ишга жалб қилиш дастури ишлаб чиқилган.

Номзодлар учун талаблар:

— 39 ёшдан ошмаган бўлиши, даволаш соҳасида камида 2 йиллик доимий иш тажрибасига эга бўлган ҳамширалар (стоматолог, ўқитувчилик ва доришунослик соҳасида шуғулланган номзодлар қабул қилинмайди) ;

— Психиатрия бўлимида ишлаш учун касалхона ёки клиниканинг исталган бўлимида камида 2 йиллик тажрибага эга ва Германияда психиатрия бўйича ишлаш истагини билдирган ҳамширалар;

— Тиббиёт коллежи/техникумини (фақат 3 йиллик диплом) тамомлаган бўлиши;

— Беморларга ғамхўрлик қилиш қобилиятига эга бўлиши;

— Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган немис тили курсларида 10 ой давомида иштирок этиши (2 босқичли танловлардан муваффақиятли ўтган номзодларгина дастурда иштирок этади);

— Номзодлар немис тили курсларида қатнашаётган вақтда меҳнат фаолияти билан шуғулланмаслиги;

— Тошкент шаҳридаги Гёте институти имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиши;

Лойиҳада иштирок этишни истаган фуқароларга Тошкент шаҳрида бепул турар жой, ўқув хонаси ҳамда ойлик стипендия шароитлари яратиб берилади.

Шунингдек, Globogate Recruiting GmbH қуйидаги харажатларни қоплаб беради ва хизматларни кафолатлайди:

— Немис тили ўқитувчиси ва ўқув материаллари;

— Тил даражаси учун Тошкентдаги Гёте институтида имтиҳон топшириш;

— Ҳужжатларни таржима қилиш ва тасдиқлаш;

— Ўқув дастурини муваффақиятли тамомлаган номзодлар учун виза олиш ва Германияда ишга жойлашиш;

— Тошкент халқаро аэропортидан Германияга авиачипта ва Германиядаги аэропортдан иш жойигача трансфер;

— Меҳнат шароитлари немис ҳамширалари билан бир хил (ойлик 2 300 евродан ($2530), нафақа, суғурта, таътил) ва бутун жараён давомида доимий қўллаб-қувватлаш.

Лойиҳада иштирок этиш учун ушбу ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш мумкин. 

33999
0