• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 5 апреля 2022

Шавкат Мирзиёев Қасим-Жомарт Тоқаевни Рамазон ойи билан табриклади

Ўзбекистон ва Қозоғистон раҳбарлари сентябрь ойида Ўзбекистонда ШҲТ саммитини ўтказишни муҳокама қилди.

839
0
president.uz

Президент Шавкат Мирзиёев 5 апрель куни Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Давлат раҳбарлари муқаддас Рамазон ойи бошлангани билан бир-бирларини самимий қутлаб, биродар Ўзбекистон ва Қозоғистон халқларига фаровонлик ва равнақ тиладилар.

Олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди. Ўзаро савдони кўпайтириш, саноат кооперацияси бўйича қўшма лойиҳаларни илгари суриш, маданий-гуманитар дастур доирасида фаол алмашинувларни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, минтақавий ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари, шу жумладан жорий йил сентябрь ойида Ўзбекистонда ШҲТ саммитини ўтказиш ва унга тайёргарлик кўриш юзасидан фикр алмашилди.

Президентларнинг мулоқоти ҳар доимгидек ишчан ва дўстона руҳда ўтди.

839
0