Маълум қилинишича, "Меҳр ва оқибат" ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамиятига Қашқадарё вилоятида ҳайвонларга нисбатан шафқатсизлик ҳолатлари ҳақида хабар келиб тушди.
Ижтимоий тармоқларда ҳам бир нечта эркаклар эшакларнинг бош ва бўйнига таёқ билан уриши сабаб ҳайвонлар йиқилиб тушгани акс этган видео тарқалди.
Қайд этилишича, бу ҳаракатлар вояга етмаган боланинг кўз ўнгида содир этилган.
"Меҳр ва Оқибат" видеоролик иштирокчиларини топиб, қонун доирасида жазолашни сўраб, Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилган.