• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Туризм 11 апреля 2022

Бугундан Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги чегара пунктлари очилди

Қозоғистонга боришни хоҳловчи Ўзбекистон фуқаролари фақат эмлаш сертификати ёки COVID-19 тестининг манфий натижасини тақдим этиши керак.

1127
0
Иллюстрация

Эпидемиологик вазиятнинг барқарорлашаётганидан келиб чиқиб, Қозоғистон 11 апрелдан Ўзбекистон, Қирғизистон ва Россия билан қуруқликдаги ўтказиш пунктларида давлат чегарасини кесиб ўтишига қўйилган чекловларни бекор қилди.

Шунингдек, Қозоғистон давлат чегарасини ҳаво орқали кесиб ўтиш бўйича ҳам барча чекловлар олиб ташланди.

Бунда Қозоғистон фуқаролари ва мамлакат ҳудудида яшаш учун рухсатномага эга бўлган хорижликлар ҳамда ўзаро эмлаш паспорти мавжуд бўлган чет эл фуқаролари учун ПЗР усулидан фойдаланган ҳолда COVID-19 тестининг манфий натижаси, сертификат ёки эмлашнинг тўлиқ курсини тугатганлиги тўғрисидаги ҳужжатни (паспортни) мажбурий тақдим этиш, COVID-19'га қарши қайта эмлаш талаби сақланиб қолади.

1127
0