• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 11 апреля 2022

“Мени кечиринглар. Билиб-билмай қарғаманглар” — ўз қизларини катлаклаган она нега бундай қилганини айтди

Қорақалпоғистонда аёл 2 ва 4 яшар қизларини ҳақоратлаб, калтаклагани жамоатчилик танқидига учради. У ИИВ ходими билан суҳбатда нега бундай қилганини айтиб берди.

1165
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда она ўз қизларини калтаклаётгани акс этган видео тарқалди. Шундан сўнг, Ички ишлар вазирлиги ҳолат бўйича маълумотларни тақдим қилиб, жиноят иши қўзғатилганини маълум қилганди. 

Қорақалпоғистон ИИВ ходими билан суҳбатда ўз қизларини ҳақоратлаб, калтаклаган аёл нега бундай қилганини айтиб берди.

“Қизларимни уриб видеога олганимнинг сабаби эрим Россияда эди, мен фарзандларим билан бирга ёлғиз яшардим. Укалари келиб қарашар дегандим, бари бир келишмади. Ўртада ота-онам касал бўлиб, “шок” ҳолатда эдим. Қизларимни урганимдан пушаймонман",- дейди аёл.

Аёлнинг таъкидлашича, унинг эри 6 йилдан бери Россияда бўлган.

“Мақсадим, эримнинг уйидан ҳеч ким келмайди, набираларини уриб, ўлдириб қўйсам ҳам, уларни иши йўқ. Видеога ўзим олдим ва эримга жўнатдим, менга раҳми келар, уйидагиларга айтар, бизни ёнимизга келишар деб ўйладим. Лекин ундай бўлмади. Кейин яна видеога олиб жўнатдим, яна таъсир қилгани йўқ. Худо кўзимни очди. Отам ўлди. Шу норасидаларни кўз ёши шу деб биламан”, - дейди у.

Аёлнинг айтишича, воқеа бир йил олдин содир бўлган. Шунингдек, қизларини яқинда текширувга олиб борганда, уларнинг соғлиги яхши чиққан.

“Илтимос, мени кечиринглар. Билиб-билмай қарғаманглар”, - дея халқдан кечирим сўради аёл.

Ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Аёл жиноят процессуал кодексининг тегишли моддасига асосан вақтинча ушлаб турилибди.

1165
0