• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 12 апреля 2022

Малака тоифаси олиш учун тиббиёт ходимларининг иш тажрибаси қисқартирилди

Малака тоифасини олишда талаб қилинадиган иш стажи 2-3 йилга қисқартирилди.

1700
0

"Тиббиётда хусусий сектор фаолиятига қўшимча қулайликлар яратиш ва соҳа ходимларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" президент фармони имзоланди.

Фармонда келтирилишича, тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш бўйича қуйидагилар амалга оширилади:

  • нодавлат тиббиёт ташкилотларида тиббиёт олий таълим муассасаларининг клиник базаларини ташкил этиб, уларда шифокор ва ҳамширалар малакасини ошириш ҳамда қайта тайёрлаш;
  • малака тоифаси олиш учун талаб этиладиган иш стажи муддатини қисқартирган ҳолда, тоифасиз ходимларга 3 йил, биринчи тоифа учун – 5 йил, олий тоифа учун – 7 йил этиб белгилаш.

Маълумот учун, илгари биринчи тоифани олиш учун тиббиёт ходимлари 7 йиллик иш стажига, олий тоифага эга бўлиш учун эса 10 йиллик иш стажига эга бўлишлари керак эди.

1700
0