• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 12 апреля 2022

Солиқ кодексига фойда солиғидан озод қилиш бўйича ўзгартиришлар киритилмоқда

Махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари фойда солиғидан улар томонидан киритилган инвестициялар ҳажмига қараб маълум муддатга озод этилмоқда.

867
0
president.uz

Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Бу ҳақда депутат Расул Кушербаев хабар қилди.

Таъкидланишича, махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари фойда солиғидан улар томонидан киритилган инвестициялар ҳажмига қараб:

– 3 млн АҚШ долларидан 5 млн АҚШ долларигача миқдорда - 3 йил муддатга;

– 5 млн АҚШ долларидан 15 млн АҚШ долларигача миқдорда - 5 йил муддатга;

– 15 млн АҚШ доллари ва ундан юқори миқдорда инвестициялар киритилганда - 10 йил муддатга озод этилади.

Қайд этилишича, ушбу қонун лойиҳасини ишлаб чиқишга президентнинг 2021 йил 14 сентябрдаги "Махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қароридаги вазифалар ва эркин иқтисодий зоналарнинг 100 дан ортиқ иштирокчилари мурожаатлари асос бўлган.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

867
0