Давлат статистика қўмитаси дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 апрель ҳолатига республиканинг доимий аҳолиси 35 млн 433 минг 772 кишини ташкил этган. Улардан 17 млн 607 минг 934 киши аёллар, 17 млн 825 минг 838 киши эса эркаклар.
Қайд этилишича, 1991 йилда республикада доимий яшовчи аҳолининг 50,6 фоизини аёллар ташкил этган. Бу кўрсаткич 2022 йилнинг 1 апрель ҳолатига 49,7 фоизни кўрсатмоқда.
Йил бошидан буён доимий аҳоли сонининг ўсиши 0,5 фоизга ошган (ўртача ойига 54,2 минг киши). Жорий йилда ҳар куни доимий аҳоли сони 1,8 минг кишига ортиб бормоқда.