• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 13 апреля 2022

Энди олд ўриндиқдаги йўловчилар ҳам хавфсизлик камарини тақишлари шарт бўлади

1 майдан кучга кирадиган янгиланган ЙҲҚга кўра, автомобилнинг олд ўриндиғидаги йўловчилар хавфсизлик камарини тақиши шарт бўлади. Шунингдек, айрим йўловчиларга тақмасликка рухсат берилади.

1007
0
Иллюстрация

1 майдан кучга кирадиган янгиланган Ўзбекистон Йўл ҳаракати қоидаларига кўра, Транспорт воситаларининг олд ўриндиғида ўтирган йўловчилар хавфсизлик камарларини тақиб олишлари шарт бўлади. 

Қайд этилишича, хавфсизлик камарлари назарда тутилган транспорт воситасини бошқараётган ҳайдовчи ва унинг олд ўриндиғидаги йўловчилар ҳаракатни бошлашдан олдин хавфсизлик камарларини тақиб олишлари шарт.

Қуйидаги шахсларга хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат берилади:

  • автомобилнинг орқа ўриндиғидаги 12 ёшгача бўлган болалар;
  • ўқув-машқ транспорт воситасини ўқувчи бошқараётган вақтда автомототранспорт воситасини ёки шаҳар электр транспортини бошқаришни ўргатувчи амалий машғулотлар инструктори;
  • ҳомиладор аёллар, саломатлиги хавфсизлик камари тақиш имконини бермайдиган беморлар (Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган касалликлар рўйхатига мувофиқ ва ушбу касалликлар билан касалланганлиги бўйича тиббий маълумотнома мавжуд бўлганда);
  • хизмат вазифасини бажараётган ходимга бириктирилган кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ маёқчаси билан жиҳозланган ҳамда махсус рангли бўёқ схемалар ва ёзувлар билан белгиланган транспорт воситалари ҳайдовчиси ва йўловчилари;
  • мотоцикл ва мопедда ҳаракатланаётган ҳайдовчи ва йўловчилар махсус мотошлем кийишлари ва уни қадаб олишлари шарт.

Шунингдек, 7 ёшгача бўлган болаларни махсус болалар ўриндиғида, 7 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларни махсус хавфсизлик камарларида ташиш, транспорт воситаларининг орқа ўриндиғида ўтирган йўловчиларни хавфсизлик камарларидан тақиш бўйича мақсадли чора-тадбирлар кўрилади.

1007
0