• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 13 апреля 2022

Хотин-қизларнинг сиёсий майдондаги ўринларини мустаҳкамлаш зарур — Танзила Нарбаева

Парламентдаги аёлларнинг иштирок этиши мамлакат олдида турган долзарб масалаларни оптимал ечимини топишга туртки бўлади.

753
0
Сенат

Жорий йилнинг 13 апрель куни пойтахтда "Ўзбекистон тараққиётида парламентдаги аёлларнинг роли" мавзусидаги иккинчи форум бўлиб ўтди.

Тадбир Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси, Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси ҳамда ЕХҲТ билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Тадбирда Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева нутқ сўзлаб, сўнгги йилларда мамлакатда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар яратиш, жамият ва давлат ишларини бошқаришда уларнинг тўлақонли иштирок этишини таъминлаш, уларни ижтимоий-иқтисодий ҳамда ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

"Таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга оширишда ижтимоий шерикликнинг самарасини ошириш, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари таъсирчан фаолиятини кенгайтиришнинг ташкилий-ҳуқуқий жиҳатларини мустаҳкамлашда лидер аёлларнинг ўрни ва ролини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Эришилган натижалар билан бир қаторда олдимизда тараққиёт стратегиясида белгиланган улуғвор мақсадларни амалга оширишдек шарафли вазифа турибди.

Ушбу жараёнда парламентдаги аёлларнинг иштирок этиши мамлакат олдида турган долзарб масалаларни оптимал ечимини топишга туртки бўлади. Бунинг учун эса, табиийки, парламентарий аёлларнинг билими, тажрибаси, малакаси узлуксиз равишда юксалиб бориши талаб этилади.

Бундан ташқари, вакиллик органларига сайланган депутат аёлларнинг иштироки, амалий фаолиятида қайси жиҳатларга кўпроқ эътибор қаратиш, берилган ваколатли имкониятлардан тўлақонли фойдаланган ҳолда сайловчиларнинг ишончини оқлаш учун нималар талаб этилади, каби бир қатор масалаларга ечим топиш зарурати юзага келмоқда.

Шу нуқтаи назардан ҳозирги вақтда мамлакат равнақи йўлида ҳамкорлик қилиш ва бир ёқадан бош чиқариб ҳамжиҳатликда ишлаш учун аёл парламентарийлар платформаси орқали хотин-қизларнинг сиёсий майдондаги ўринларини мустаҳкамлаш ва ушбу платформа орқали вакиллик ҳокимияти органларининг парламент билан конструктив алоқаларини мустаҳкамлаш зарур.

Бугунги шиддатли ислоҳотлар даври парламент аъзоларидан фақат ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш эмас, балки:

— халқ вакилларининг барча соҳалардаги ўзгаришлар, янгиланишларда фаол иштирок этишини;

— халқ манфаатларига хизмат қиладиган қонун ижодкорлигини тубдан кучайтиришни;

— ижро ҳокимияти устидан ўрнатилган парламент назоратини жонлантиришни;

— аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни чуқур таҳлил қилиш ва бартараф этиш борасидаги ишларни жадаллаштириш ҳамда халқаро йўналишдаги фаолият натижадорлигини оширишни талаб этмоқда", деди Танзила Нарбаева

753
0