• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 14 апреля 2022

Фарғонада 18 сотих ерни пуллаган кадастр мутахассиси ва ходими ушланди

Улар ушбу ерни у ерда уй-жой мавжудлиги ҳақида сохта ҳужжат тайёрлаб, $7,5 мингга сотиб юборган.

676
0
Прокуратура департаменти

Фарғона вилояти Фарғона туманида фермер хўжалиги ер майдонини сотиб юборган кадастр ходими ва унинг шериги аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Департаменти Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Аниқланишича, Кадастр агентлигининг Фарғона тумани филиали мутахассиси С.О. филиалнинг собиқ ходими муқаддам ЖКнинг 228-моддаси билан судланган Г.Р. билан олдиндан тил бириктириб, “A.O.” фермер хўжалигининг 1,5 гектар очиқ ер майдонининг 18 сотихида гўёки 2 та 9 сотихли уй-жой мавжудлиги ҳақида сохта кадастр ҳужжатларини тайёрлашиб, ушбу 18 сотих ер майдонини фуқаро Ш.га фирибгарлик йўли билан 7 500 АҚШ долларига сотган.

Текширув давомида С.О ва Г.Р. томонидан 200 АҚШ долларини қайтарганлиги процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

676
0