Марказий банк 2022 йилнинг биринчи чорагида мамлакатга чет элдан қанча маблағ юборилгани ҳақида маълумот берди.
Унга кўра, жорий йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонга 1,47 млрд долларлик пул ўтказмалари юборилган, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3 фоизга (49 млн доллар) ошган.
2022 йилнинг биринчи чорагида тижорат банклари томонидан жисмоний шахслардан 2,11 млрд доллар миқдорида ёки 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 38 фоиз (585 млн доллар) кўп хорижий валюта сотиб олинган.
Тижорат банклари орқали жисмоний шахсларга жами 1,73 млрд доллар миқдорида ёки 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 69 фоизга (709 млн доллар) кўп хорижий валюта сотилган.