• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 19 апреля 2022

ССВ шер ҳужумига учраган 3 яшар боланинг аҳволи ҳақида маълумот берди

Тошкент вилоятида шер боланинг орқа томондан тўсатдан келиб ташланган ва елка қисмини тишлай бошлаган. Вазирлик беморнинг аҳволини назоратга олди.

1069
0
ССВ

Аввалроқ, Тошкент туманидаги маҳаллада 7 апрель куни сут олишга дўконга чиқаётган оилага шер боласи ҳамла қилиб, ташлангани ҳақида хабар бергандик. Соғлиқни сақлаш вазирлиги боланинг аҳволи ҳақида маълумот берди.

Қайд этилишича, 7 апрель куни соат 18:40лар атрофида мазкур шифохонанинг травматология ва нейрохирургия бўлими қабулхонасига 2019 йилда туғилган бемор С.М. ота-онаси билан биргаликда мурожаат қилган.

Навбатчи шифокор кўригидан сўнг у “бошнинг тепа соҳасида, ўнг елканинг тепа учлигида ва ияк қисмида тишланган жароҳатлар“ ташхиси билан стационар даволаниш учун ётқизилган.

Бемор муассасага олиб келинган вақтда умумий аҳволи ўрта оғирликда баҳоланган. Ҳуши жойида бўлса-да, безовта ва қўрқув аломатлари кўзга ташланган. Бош соҳаси рентген ва МСКТ текширувларидан ўтказилган.

Шунингдек, беморга педиатр томонидан “Ўткир респиратор инфекция. Фарингобронхит” ташхиси қўйилиб, даволашни давом эттириш ва жароҳатларини назорат қилиб туриш мақсадида торакал жарроҳлик бўлимига ўтказилган.

Ҳозир болакайнинг умумий аҳволи нисбатан қониқарли. Даво муолажалари режа асосида давом эттирилмоқда.

1069
0