• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 21 апреля 2022

Сирдарёда Nexia-3 газ баллони портлади

Вилоят ИИБ ижтимоий тармоқда тарқалган Nexia-3'да содир бўлган портлаш бўйича маълумот берди.

1362
0
UzNews.uz

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Янгиер шаҳрида Nexia-3 газ баллони портлагани ҳақида хабарлар тарқалди.

Сирдарё вилояти ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди.

"А.Жомий" МФЙдаги енгил автомобилнинг газ баллонида содир бўлган ҳолат бўйича расмий маълумот.

Аниқланишича, бугун, 2022 йил 21 апрель куни соат 09:50 ларда Янгиер шаҳри, "А.Жомий" МФЙ Пахтакор кўчасида жойлашган "Ватанпарвар" ташкилоти биноси рўпарасида қолдирилган 1994 йилда туғилган Б.Қ.га тегишли Nexia-3'нинг газ баллонида ёрилиш содир бўлган.

Натижада, автомобиль буткул яроқсиз ҳолга келган ва ёнидаги 2 та автотранспорт воситаларига техник зарар етган.

Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Ҳозирда вилоят ФВБ ва ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

1362
0