Маълум қилинишича, жорий йилнинг 19 апрель куни соат 23:00 атрофида Андижон вилояти Асака тумани Шўрқишлоқ ҳудудидан ўтувчи йўлда Россия фуқароси Nexia-2 автомашинасида вилоят бўйлаб юқори тезликда транзит ўтиб кетаётиб, рулда ухлаб қолган.
Натижада, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, бошқа автомобиль билан тўқнашиб кетган.
ЙТҲ оқибатида Россия фуқароси олган тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. Аммо, кўрсатилган муолажаларга қарамай вафот этган.