• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 25 апреля 2022

ОТМга кириш имтиҳонларида топшириладиган фанлар маълум қилинди

Абитуриентларга 5 та фан бўйича жами 90 та тест топшириғи берилади.

1859
0
UzNews.uz

2022-2023 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.

Тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

Барча тест топширувчилар учун мажбурий бўлган 3 та фан бўйича:

– Она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили) – 10 та савол (ҳар бири учун 1,1 баллдан);

– Математика – 10 та савол (ҳар бири учун 1,1 баллдан);

– Ўзбекистон тарихи – 10 та савол (ҳар бири учун 1,1 баллдан).

Бакалавриат таълим йўналишига мос бўлган 2 та фан бўйича:

– 1-фан - 30 та савол (ҳар бири учун 3,1 баллдан);

– 2-фан - 30 та савол (ҳар бири учун 3,1 баллдан).

Умумий ҳолда, 2022-2023 ўқув йили қабулида абитуриентларга 5 та фан бўйича жами 90 та тест топшириғи берилади. Бунда тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 189 баллни ташкил этади.

1859
0