Uzbekistan Airways томонидан 15 майдан Бухоро – Истанбул – Бухоро йўналиши бўйича мунтазам авиақатновлар бошланади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда.
Парвозлар ҳар ҳафта пайшанба ва якшанба кунлари қуйидаги жадвал бўйича амалга оширилади:
• Бухородан жўнаб кетиш: 09:45 (Тошкент вақти)
• Истанбулга етиб бориш: 12:25 (Истанбул вақти)
• Истанбулдан жўнаб кетиш: 13:55 (Истанбул вақти)
• Бухорога етиб бориш: 20:05 (Тошкент вақти)
Бухородан Истанбулга бўлган авиачипталар нархи 2,6 млн сўмдан, Истанбулдан Бухорога бўлган чипталар нархи эса 2,5 млн сўмдан бошланади.
Бундан ташқари, 9 майдан бошлаб Истанбул – Тошкент йўналишидаги рейслар сони ҳафтасига 17 тага етказилади.
Шунингдек, 10 майдан Истанбул – Самарқанд йўналишидаги рейслар ҳафтасига тўрттага, Истанбул – Фарғона йўналишидаги рейслар иккитадан учтага оширилади. Истанбул – Урганч йўналишидаги қатновлар эса 16 майдан ҳафтада 2 марта амалга оширилади.