• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 27 апреля 2022

Қашқадарёда бир гуруҳ фуқаролар ва ЙПХ инспекторлари жанжаллашди

Инспекторларга фаол қаршилик кўрсатган уч нафар фуқаро қамоққа олинди.

1503
0
Видеодан кадр

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида ИИО ходимлари ва фуқаролар ўртасида жанжал содир бўлгани акс этган видеолавҳа ижтимоий тармоқларда тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти прокуратураси муносабат билдирди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 26 апрель куни соат 17:30 атрофида ЙПХ инспектори Б.Б. ва ҳамкасби Б.К. билан бошқарувидаги Lacetti хизмат автомашинасини бошқариб, Чироқчи тумани “Озиқ овқат деҳқон бозори” МЧЖ рўпарасидаги кўчада юзага келган тирбандликни олдини олиш мақсадида, Йўл ҳаракати қоидаларининг 3.27 белгисига риоя этмасдан тақиқланган жойда тўхтаб турган автомашиналарни овоз кучайтиргич орқали йўл ҳаракати қоидаларига риоя этишга чақирган.

Бироқ, фуқаролар Н.Ш, Н.Б ва Қ.А, ЙПХ инспектори бошқарувидаги автомашинани ҳаракатланишига йўл қўймасдан, атрофига бошқа фуқароларни тўплаб, хизмат автомашинасини тўхтатиб, ЙПХ ходимларини хизмат кийими, боди камераси ва кўкрак нишонини юлиб олиб, уларнинг қонуний фаолиятига фаол қаршилик кўрсатишган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Чироқчи туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, инспекторларнинг хизмат фаолиятига фаол қаршилик кўрсатган юқорида айтиб ўтилган уч нафар шахс қамоққа олинди.

Жиноятнинг бошқа иштирoкчиларини аниқлаш бўйича тезкор-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1503
0