• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 28 апреля 2022

Видео: “Мени фоҳиша дейишди, ўлимимни хоҳлашди. У мени дўстларимдан ва ота-онамдан айриди” — Каримовнинг набираси ўзининг ярим-яланғоч ҳолда тушган сурати ҳақида

Ислом Каримовнинг набираси Марям Тиллаева собиқ эри Амиран Сардаров ижтимоий тармоққа жойлаштирган ярим-яланғоч суратига изоҳ берди.

2907
0

Аввалроқ, Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг набираси Марям Тиллаеванинг собиқ эри Амиран Сардаров (Insta-блогер) Instagram саҳифасига ўзи билан Марям Тиллаеванинг ярим-яланғоч ҳолда тушган суратини жойлаган эди.

Мазкур фотосурат ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлганди. Шундан сўнг, блогер Каримовлар оиласидан узр сўраганди.

Аммо, Марям Тиллаева ижтимоий тармоққа жойланган ярим-яланғоч суратига изоҳ бериб, бунда Амиран Сардаровни айблади. Бу ҳақда у ўзининг Instagram саҳифасига пост жойлади.

“Мен ҳеч қачон бундай фотосуратни жойлаштирмаган бўлардим. Мен розилик бермаганман. Лекин қачонки сиз бир-бирига боғлиқ муносабатда ва кундалик манипуляциялар таъсирида бўлсангиз, бир инсоннинг муҳаббатини йўқотиб қўймаслик учун ҳаммасига тайёр бўласиз.

Лекин у (таҳрир. Амиран Сардаров) 35 ёшида бу ўйинни онгли равишда ўйнади. Амиран менга ижтимоий тармоқлар шундай ишлашини, мен бу бўйича ҳеч нарсани тушунмаслигимни, бу хайп эканини айтди. У яна мен уни бу борада қўллаб-қувватлашим кераклигини, ҳаммасини биз учун қилаётганини айтди. Мен йиғладим. Ҳозир ўша ишни ўйласам, афсусланаман.

Унинг постидан кейин кучли нафрат остида қолдим. Мени фоҳиша дейишди, ўлимимни хоҳлашди, таҳдидлар қилишди. Бу суратни Ўзбекистонда ҳамма кўрган, яқинларимга кўрсатган, ҳатто бувиларимга ҳам. Мен энди шу билан умримнинг охиригача яшашга мажбур бўляпман.

У ўзининг хоҳлаган нарсасига эришди. Мени дўстларимдан ва ота-онамдан айирди", - деб ёзган Марям Тиллаева.

2907
0