Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдами жўнатилди. Бу ҳақда Сурхондарёда вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Бугун, 30 апрель куни Ўзбекистоннинг биродар афғон халқига навбатдаги инсонпарварлик ёрдами 58 та вагондан иборат эзгулик поездида Термиз шаҳридаги "Айритом" чегара ўтказиш пункти орқали қўшни мамлакатга жўнатилди.
Шу муносабат билан икки мамлакат расмийлари иштирокида инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими бўлиб ўтади.