Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг маълум қилишича, 2022 йил 3 май кун Москва вилоятининг Мытищи шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин содир бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин сигарета қолдиғи ўчирилмагани натижасида келиб чиққан.
Хонадон эгаси 4-қаватдан сакраб, олган жароҳати натижасида ва яна 2 нафар Ўзбекистон фуқароси лифтда ҳаво етишмаслиги натижасида вафот этган.
Ҳозирда ушбу ҳолат назоратга олинган ва вафот этган ўзбекистонликар Россияда расмий меҳнат фаолиятини амалга ошириб келаётгани сабабли уларнинг жасадларини Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ватанга қайтариш чоралари кўрилмоқда.