Фарғона водийсида ноқулай об-ҳаво шароити юзага келганлиги сабабли ҳамда йўловчиларга ҳаракатланиш учун қулайлик яратиш мақсадида, фақат 2022 йил 5 май куни Uzbekistan airways АЖ Фарғона ва Наманганга қўшимча қатновларни амалга оширади. Бу ҳақда компания Матбуот хизмати хабар берди.
Қўшимча авиақатновлар қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади (маҳаллий вақт билан):
HY-085/086 Тошкент – Фарғона – Тошкент йўналиши:
- Тошкентдан жўнаб кетиш 15:00;
- Фарғонага етиб бориш 16:00.
- Фарғонадан жўнаб кетиш 17:00;
- Тошкентга етиб бориш 18:00.
HY-095/096 Тошкент - Наманган - Тошкент йўналиши;
- Тошкентдан жўнаб кетиш 19:00;
- Наманганга етиб бориш 20:00.
- Намангандан жўнаб кетиш 21:00;
- Тошкентга етиб бориш 22:00.
Авиачипталарни авиакомпаниянинг расмий сайтидан 3% чегирма билан, Uzbekistan airways sales филиалидан ёки авиакомпания агентларидан харид қилиб олиш мумкин.