Маълум қилинишича, бугун, 5 май куни соат 17:26 да Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида жойлашган Nest One қурилиш биносида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, 3 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 17:27 да етиб бориб, ёнғин соат 17:38 да ўчирилган.
Ёнғин натижасида бинонинг D блок 7-қаватида таъмирлаш ишлари вақтида 4 кв.м майдонда қурилиш материали ёнган. Ёнғин оқибатида фуқароларни тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари йўқ.