• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 6 мая 2022

Ўзбекистон тўрт кунда ташқи бозорга 400 тоннага яқин гилос экспорт қилди

Ўзбекистонда гилос экспорти мавсуми бошланди.

1022
0
EastFruit

2022 йилда Ўзбекистондан сархил гилос экспорти жорий йил май ойининг биринчи кунларидан бошланди. Бу ҳақда EastFruit хабар берди.

Таҳлилчиларнинг маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 майидан 4 майига қадар ушбу маҳсулотнинг 350-400 тоннага яқини ташқи бозорларга жўнатилди.

Қайд этилишича, айни пайтда 20 дан 26 мм гача калибрли гилос экспортга йўналтирилмоқда.

Маҳсулот сифати ва қадоқ турига қараб, 26 мм.га яқинроқ калибрли гилосни экспортга жўнатиш нархлари (қадоқлаш ва маҳсулотга ишлов бериш харажатлари ҳисобга олинса) 50 000 – 70 000 сўм/кг оралиғида бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон жаҳон бозорида гилоснинг энг йирик экспортёрларидан бири бўлиб, ўтган йили ушбу маҳсулот экспорти бўйича жаҳонда 5-ўринни эгаллаган эди. 2021 йилнинг қиш фасли ва эрта баҳорда кузатилган об-ҳаво аномалиялари данакли мевалар ҳосилига яхшигина зарар етказганига қарамай, гилос 2021 йилда Ўзбекистон экспортини кескин оширган ягона данакли мева маҳсулоти бўлди.

1022
0