• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 6 мая 2022

«Аэрофлот» Москвадан Тошкентга бўлган тўғридан-тўғри рейсларни қайта йўлга қўймоқда

Москвадан мунтазам авиақатновлар бошланганидан кейин, «Россия» авиакомпаниясининг Сочидан Тошкентга бўлган рейслари бекор қилинади.

764
0
UzNews.uz

20 майдан «Аэрофлот» авиакомпанияси Москвадан Тошкентга мунтазам тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўяди. Бу ҳақда компания сайтида хабар берилди.

Рейслар ҳар куни қуйидаги жадвал бўйича амалга оширилади:

Москва – Тошкент

  учиб кетиш – 19:45;

  учиб келиш – 01:45. 

Тошкент – Москва

  учиб кетиш – 03:45;

  учиб келиш – 06:10.

Москвадан тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилиши сабабли, 21 майдан «Россия» авиакомпаниясининг Сочидан Тошкентга бўлган рейслари бекор қилинади. Йўловчилар эса Москвадан амалга ошириладиган рейсларга қайта расмийлаштирилади.

Москвадан Тошкентга бўлган авиачипталар нархи 157 доллардан ва Тошкентдан Москвага бўлган авиачипталар нархи 248 доллардан бошланади.

764
0