• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 9 мая 2022

Фарғонада 18 ёшли йигит отасининг Gentra'сида "дрифт" кўрсатди

У шунингдек, пистолет ва "автомат"ни кўз-кўз қилиб, видео ишлади. Бу иш учун отаси узр сўради. ИИБ ҳолатга муносабат билдирди.

643
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Қўқонда Gentra ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб, ҳаракатлангани ҳамда пистолет ва ов қуролини намоиш қилгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Ҳолатга Фарғона вилояти ИИБ Матбуот хизмати муносабат билдирди.

Аниқланишича, мазкур автомобиль Учкўприк туманида яшовчи фуқарога тегишли бўлиб, видеодаги ҳолатда автомобиль унинг 2004 йилда туғилган ўғли бошқарувида бўлган.

"Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеодаги автомобилда ўғлим бўлган. Машинани қаровсиз қолдирганман. Видеодаги қурол — "зажигалка" бўлган. Нарги автомат ўзимни қуролим. У овчиликка рухсатномаси бор қурол бўлган. Энди ўғлимни тарбияси билан қаттиқ шуғулланаман. Келгусида бундан ишлар бошқа қайтарилмайди", - дейди видеодаги "қаҳрамоннинг" отаси.

Видеотасвирдаги пистолет текширилганда, у ёндиргич эканлиги, ов қуролининг барча ҳужжатлари мавжудлиги маълум бўлди. Аммо, 2004 йилда туғилган ўғил автомобилни тегишли ҳужжатларсиз бошқарганлиги ҳамда автомобилга қоидаларга зид равишда товуш чиқарувчи воситалар ўрнатганлиги маълум бўлди.

Қайд этилишича, ҳолат ўрганиб чиқилиб, тегишли чора кўрилган.

643
0