• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 10 мая 2022

Уч ойда иш вақтидаги бахтсиз ҳодисаларда 40 нафардан ортиқ ходим ҳалок бўлди

Меҳнат вазирлиги жорий йилнинг дастлабки уч ойида корхоналарда меҳнат қонунчилиги бузилиши ҳолатлари ҳақида маълумот берди.

721
0
UzNews.uz

2022 йил январь-март ойида 5 972 та корхонада 11 315 та қонун бузилиш ҳолати аниқланган, 2 483 нафар мансабдор шахсга нисбатан 4 млрд 864 млн 600 минг сўм маъмурий жарималар қўлланилди. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мавжуда Мирзаева брифингда маълум қилди.

Қайд этилишича, ушбу даврда республика бўйича ишлаб чиқаришда юз берган 132 та бахтсиз ҳодисаларда 26 таси ўлим билан тугаган, 97 таси оқибати оғир ва 9 таси гуруҳий бахтсиз ҳодисаларни ташкил этди.

Юз берган бахтсиз ҳодисалар натижасида 42 нафар ходим ҳалок бўлган, 104 нафар ходим оғир тан жароҳати ва 4 нафари енгил тан жароҳати олган.

Таъкидланишича, ушбу бахтсиз ҳодисаларни махсус текшириш жараёнида 776 та аниқланган камчиликлар юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган 115 та ёзма кўрсатмалар берилди ҳамда қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйганлиги учун 110 нафар мансабдор шахсларга нисбатан 223 млн сўмлик маъмурий жарималар қўлланилди.

721
0