• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 11 мая 2022

Ўзбекистон дипломатик алоқалар ўрнатган давлатлар сони 140 тага етди

Ўзбекистон Сент-Винсент ва Гренадин ороллари билан дипломатик алоқалари ўрнатди.

1023
0
ИА «Дунё»

Жорий йилнинг 10 май куни Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон билан Сент-Винсент ва Гренадин ороллари ўртасида дипломатия муносабатлари ўрнатиш тўғрисидаги Қўшма коммюнике имзоланди.

Икки мамлакат ҳукуматлари номидан ҳужжат Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили, элчи Бахтиёр Ибрагимов ҳамда Сент-Винсент ва Гренадин оролларининг БМТдаги доимий вакили Инга Ронга Кинг томонидан имзоланди.

Маълумот ўрнида, Сент-Винсент ва Гренадин ороллари Кариб денгизи ҳавзасининг ғарбий қисмида жойлашган давлат ҳисобланади. Мамлакат БМТ фаолиятида фаол иштирок этиб келади, 2020-2021 йилларда БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий бўлмаган аъзоси, 2018-2019 йилларда эса ташкилотнинг Иқтисодий ва ижтимоий кенгаши раиси бўлган.

1023
0