• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 12 мая 2022

Бекобод шаҳри ҳокими ўз лавозимини тарк этди

Тошкент вилояти Бекобод шаҳри ҳокими Зафар Файзуллаев ҳоким сифатида ваколати якунланганини эълон қилди.

1115
0
media.kpfu.ru

Тошкент вилояти Бекобод шаҳри ҳокими Зафар Файзуллаев бугун, 12 май куни ўз лавозимидан кетди. Бу ҳақда унинг ўзи Facebook’даги саҳифаси орқали маълум қилди.

“Ҳурматли ҳамшаҳарлар, дўстлар. Бугун менинг Бекобод шаҳар ҳокими сифатида ваколатим якунига етди.

Бу буюк шаҳарга раҳбар этиб тайинлаганлари учун ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромоновичга чексиз ҳурматимни ва миннатдорлигимни билдираман. Шу 5 йил давомида ҳурматли Президентимиз доим ўз меҳрларини Бекобод шаҳрига ва унинг меҳнаткаш аҳолисига билдириб келдилар. Қилинган ишларни санаб чиқсак, қоғозлар том-том бўлиб кетади.

Мен барча бекободликларга ҳурматимни билдириб, уларнинг ҳаётларида омад ва саодат тилайман.

Мен ҳам қўлимдан келганча сизлар билан ишлаб, яшаб, шу ернинг сувини ичиб, ҳавосидан нафас олиб, тузини еб, фаолият кўрсатдим. Барчангизга сиҳат-саломатлик, омад тилайман. Йўл қўйилган камчиликларим учун сизлардан узр сўрайман. Хайр!”, - деб ёзган Бекобод шаҳри ҳокими Зафар Файзуллаев.

1115
0