• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 13 мая 2022

Давлат идораларида стажировка учун талабаларга ҳақ тўланади

Меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари қабул қилувчи ташкилот ҳисобидан амалга оширилади.

909
0
Энергетика вазирлиги

Олий таълим муассасалари талабаларининг давлат идораларида ҳақ тўланадиган стажировка ўташи тўғрисидаги тартибни тасдиқлаш борасидаги Молия вазирлигининг қарори оммавий муҳокамага қўйилди.

Унга кўра, лойиҳада назарда тутилган шартлар ва мезонлардан асосийлари, қабул қилувчи ташкилот стажёр билан ўзаро меҳнат шартномаси тузилади. Бунинг учун талаба 2-3 семестр магистри ёки 4-семестр бакалаври бўлиш шарт.

Стажировка давомийлиги магистратура талабалари учун 3.5 ой, бакалавриат талабалари учун 1 ой этиб белгиланди. Меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари қабул қилувчи ташкилот ҳисобидан амалга оширилиши қарорда кўрсатиб ўтилган.

Магистрлар учун энг кам ойлик иш ҳаққининг 1.5 баравари, бакалаврлар учун эса 1 баравар ҳақ тўланади.

Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

909
0