• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 21 мая 2022

Ўзбек-қирғиз чегарасида ЙТҲда 9 киши вафот этди

Устига бульдозер юкланган трейлер тормози ишламасдан чегарада турган 12 та автомобилга келиб урилган.

1361
0
ИИВ

ИИВ Матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 21 май куни соат тахминан 15:30 ларда, Қирғиз Республикаси Баткен вилояти Қадамжой тумани орқали Ўзбекистоннинг Сўх тумани ҳудудига ҳаракатланиб келаётган, устига бульдозер юкланган, д/р 02 КG 899 РС бўлган трейлер автотранспортининг тормоз ускунаси ишдан чиқиб, ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, Қирғиз Республикаси "Чечме" чегара ўтказиш пункти ва Ўзбекистон "Чашма" чегара ўтказиш пункти орқали рўйхатдан ўтиш учун навбатда турган жами 12 та (2 та Ўзбекистон ва 10 та Қирғиз Республикаси) автомашиналарга урилиб, уларга шикаст етказган.

Автоҳалокат натижасида, бирламчи маълумотларга кўра, 9 нафар фуқаро (шулардан, 1 нафари Ўзбекистон, қолган 8 нафари Қирғиз Республикаси фуқароси) вафот этган.

Жароҳатланганларга тез-тиббий ёрдам кўрсатилиши таъминланган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

1361
0