• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 3 июня 2022

Цеолит ва амин ёрдамида газни қайта ишлашга қаратилган лойиҳанинг қурилиш-монтаж ишлари 90 фоизга бажарилди — “Ўзбекнефтгаз” АЖ

Президент маслаҳатчиси Равшан Гулямов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Қашқадарёда “Ўзбекнефтгаз” АЖдаги мавжуд муаммолар, геология қидирув ишларининг аҳволи, углеводородлар қазиб чиқариш, газни қайта ишлаш фаолияти ўрганилди.

271
0
“Ўзбекнефтгаз” АЖ

Шўртан Бош иншоотида қурилмаларни модернизация қилиш лойиҳалари доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишилди. Бу ерда, цеолит ва амин ёрдамида газни қайта ишлаш қурилмаларини модернизация қилиш лойиҳалари бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолати ўрганилди.

Технологик ускуналарни янгилаш мақсадида, қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилмоқда. Қурилиш-монтаж ишлари 90 фоизга бажарилган. Лойиҳа бўйича технологик ускуналар 100 фоиз жойига ўрнатилиб, уларни асосий технологик қувурларини монтаж қилиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ раҳбарияти томонидан, лойиҳа эҳтиёжлари учун зарур бўлган қувур арматуралари, товар-моддий бирликларни етказиб бериш бўйича кўрилаётган амалий чора-тадбирлар тўғрисида ҳисобот берилди.

Бош иншоотда жойлашган сиқув компрессор станциясида эса “Шўртан газ кимё мажмуасини кенгайтириш лойиҳаси” ва “Uzbekistan GTL” Заводига хом ашё гази етказиб бериш бўйича кўзда тутилган ишлар тақдимот қилинди.

Ушбу лойиҳанинг ажралмас қисми бўлган “Шўртан Бош иншооти – Шўртан газ кимё мажмуаси” 33 км узунликдаги диаметри 1020 ммлик газ қувури қурилиш жараёнлари билан танишиш мақсадида қурилиш майдонида ҳам бўлди. Ҳозирги кунда ушбу қувурнинг 20 км дан ортиқ қисмида пайвандлаш ишлари бажарилиб, қувурларни ётқизиш ишлари ҳам бошлаб юборилган.

Ушбу лойиҳанинг ажралмас қисми бўлган “Шўртан Бош иншооти – Шўртан газ кимё мажмуаси” 33 км узунликдаги диаметри 1020 ммлик газ қувури қурилиш жараёнлари билан танишиш мақсадида қурилиш майдонида ҳам бўлди. Ҳозирги кунда ушбу қувурнинг 20 км дан ортиқ қисмида пайвандлаш ишлари бажарилиб, қувурларни ётқизиш ишлари ҳам бошлаб юборилган.

“Шўртан” конининг чуқур қатламлари истиқболлигини ўрганиш мақсадида олиб борилаётган ишлар билан танишиш мақсадида, “Ишчи гуруҳ” коннинг “Терриген-юра” қатламини ўрганиш билан нефт-газ заҳираларини ўстириш бўйича бурғилаш ишлари бошланган. “Терриген-1” излов-қидирув қудуғида ҳам бўлди.

“Шўртан” ҳудудидаги конлар, хусусан “Шўртан кони” Шўртан газкимё мажмуаси ва ушбу комплекс базасида янгидан ишга туширилаётган GTL заводининг ҳам хомашё базаси ҳисобланади.

Углеводородлар захираларини кўпайтириш бўйича ишлаб чиқилган Дастур асосида 2021 йилда Шўртан конида 3D сейсмика-геофизика ишлари амалга оширилиб олинган натижалар таҳлили асосида ушбу “Терриген-1” қудуғини бурғилаш ишлари бошланган.

Шўндан сўнг, “Ишчи гуруҳ” Шўртан конида жойлашган “Шўртан” 1,2-сиқув компрессор станциялари фаолияти билан танишди. “Шўртан” гуруҳи конларидан қазиб олинаётган газни Шўртан бош иншоати ва Шўртан газ кимё мажмуасига қайта ишлаш учун етказиб беришни таъминлайди.

Газ ҳайдаш агрегатларида General Electric компаниясининг LM-2500 ва Россиянинг “КМПО” АЖ компаниясининг НК-16/18СТД маркали газ турбинали двигателларидан фойдаланилади. “Ишчи гуруҳ”га ушбу двигателларнинг ишлаш вақти, капитал таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш тўғрисида маълумотлар берилди ва мавжуд муаммолар ўрганиб чиқилди.

Бурғилаш майдонида бурғилаш жараёнлари, геологик-излов қидирув борасидаги келгусида режалаштирилган ишлар тўғрисида тақдимот қилинди.

Ўрганиш давомида “Шўртан газ кимё мажмуасини кенгайтириш” ҳамда “Uzbekistan GTL” заводини ишга тушириш лойиҳалари билан ҳам танишиб чиқилди ва мажмуани кенгайтириш лойиҳаси бўйича тақдимотда ҳозирги кунга қадар бажарилган ишлар, мавжуд муаммоли масалалар муҳокама қилинди.

“Шўртан” кони ҳудудида жойлашган “Штаб” биносида Президент маслаҳатчиси бошчилигида геология-қидирув ва углеводородлар қазиб чиқариш масалалари муҳокамасига бағишланган сайёр йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон ррезиденти админстрацияси мутахассислари, Бош вазирнинг Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси — Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси Бобур Исломов, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари Бобур Абдиназаров ҳамда “Ишчи гуруҳ” таркибига жалб этилган вазирлик, қўмиталар ҳамда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида бошқарув раиси ўринбосарлари, департамент ва бошқарма, завод бошлиқлари ҳисоботлари тингланди.

Йиғилиш кун тартибига асосан геология-қидирув ишларини жадаллаштириш чора-тадбирлари, углевородлар қазиб чиқаришни ошириш бўйича қўшимча таклифлар ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ фаолиятида мавжуд муаммоли масалаларни бартараф этиш бўйича таклифлар эшитилиб чора-тадбирлар ижросини таъминлаш ва муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли чораларни кўришга доир вазифалари белгилаб олинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

271
0