• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Криминал 25 июня 2022

ДХХ 1 млн АҚШ долларини Қирғизистонга ноқонуний олиб чиқиб кетаётган шахсни ушлади

Фуқаро иккита полиэтилен қопда бўлган хорижий валютани мамлакатдан ноқонуний олиб чиқиб кетишга уринган.

875
0
ДХХ

Жорий йилнинг 22 июнь куни Андижон вилояти Пахтаобод туманидан ўтувчи "ўзбек-қирғиз" давлат чегараси ҳудудида хизмат ўтаётган ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари катта миқдордаги хорижий валютани мамлакатдан ноқонуний олиб чиқиб кетилишига чек қўйди.

Пахтаобод туманида яшовчи фуқаро А.Д. иккита полиэтилен қопда бўлган 1 млн АҚШ долларини Қирғизистонга ноқонуний ўтказмоқчи бўлган вақтида ДХХ томонидан қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ушбу фуқарога нисбатан ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

875
0