Часть путепровода в Ташкенте, который должен был прослужить более 100 лет, обрушилась спустя два года
  • 12 102 сум
    -33.37
  • 13 990 сум
    -77.41
  • 153 сум
    -0.32
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    -33.37
  • 13 990 сум
    -77.41
  • 153 сум
    -0.32
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 15 марта 2021

Ўзбекистон Қирғизистон билан чегарадаги баҳсли ҳудудга даъво қилмайди — Галина Байтерек

Қирғизистон президенти матбуот котиби ташриф давомида эришилган шартномалар ҳақида маълумот берди.

983
0
Sputnik / Егор Еремов

Қирғизистон президенти матбуот котиби Галина Байтерек Садир Жапаровнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи натижаларига изоҳ берди.

Унинг маълум қилишича, қирғиз-ўзбек давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш масалаларини томонлар яқин уч ой ичида тугатади.

Тез орада чегарадаги еттита назорат пунктлари қайта очилади.

Шунингдек, Ўзбекистон баҳсли Ункур-Тоо ҳудудига даъво қилмайди. Мазкур ҳудуд чегара атрофидаги аҳоли ўртасида зиддиятларга сабаб бўлиб келаётганди.

Қирғизистон эса Сўх анклави билан авиақатновларни очишга тайёр.

Қайд этилишича, давлат чегараларини делимитация қилиш билан боғлиқ қолган баҳсли масалаларни махсус комиссия ҳал қилади.

Эслатиб ўтамиз, Садир Жапаровнинг давлат ташрифи доирасида умумий қиймати 127,6 млн АҚШ долларлик савдо ва инвестицион шартномалар имзоланди.

983
0