Мустақиллик байрами нишонланиши муносабати билан, 2022 йил 1, 2, 3 сентябрь кунлари жамоат транспортини қуйидагича ташкил этиш белгиланди.
— 2022 йил 1 сентябрь, пайшанба — Мустақиллик куни, ишланмайдиган байрам куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
— 2022 йил 2 сентябрь, жума — қўшимча дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
— 2022 йил 3 сентябрь, шанба — одатий дам олиш куни. Шанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
— 2022 йил 4 сентябрь, якшанба — одатий дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида.