• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 23 ноября 2022

Тошкентда қурилиши тугалланмаган “IT” парк биносида ёнғин содир бўлди

Ёнғинни ўчириш учун 3 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилинган.

741
0
Видеодан кадр

“IT парк ва ИНҲA университети биноларидан бири ёнаётгани бўлаётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат бўйича Фавқулодда вазиятлар вазирлиги муносабат билдирди.

Бугун, 23 ноябрь куни соат 11:12 атрофида Тошкент шаҳар М.Улуғбек тумани “Олимлар” МФЙ Шаҳриобод кўчасида жойлашган кўп қаватли биноларнинг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра 3 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 11:15 да воқеа жойига етиб борган ва ёнғин соат 11:25 да ўчирилган, дейилади ФВВ хабарида.

Аниқланишича, ёнғин натижасида 24 қаватли қурилиши тугалланмаган “IT” парк биносининг 21-қаватида тахминан 5 кв.м. майдонда пенопласт қолдиқлари ёниб зарарланган. Ёнғин натижасида қўшни биноларга зарар етмаган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

741
0