• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Погода 25 ноября 2022

Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати +3 даражагача тушиши кутилмоқда

Синоптиклар ҳафта сўнггида кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

822
0
UzNews.uz

Бугун Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Эрталаб республика шимолида ва Фарғона водийсининг баъзи жойларига туман тушиши ҳисобига кўринувчанлик ёмонлашади. Ҳарорат фони кечаги кунга нисбатан бироз паст, аммо етарли даражада юқор, +15...+17 даража илиқ, жанубда +20 даража илиқ атрофида бўлади.

Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудига маркази Қозоғистон устида бўлган совуқ антициклон таъсир этади. Ҳаво ҳарорати кечалари +3...+8 даража илиқгача, кундуз кунлари +8...+13 даража илиқгача пасаяди.

Ушбу кунларда республиканинг барча ҳудудлари бўйича қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушади.

Совуқ ҳаво кириб келиши натижасида шимол ва чўл ҳудудларининг баъзи жойларида шамол тезлиги соатига 15-20 м/с гача кучаяди.

822
0