• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 28 ноября 2022

Қашқадарёда “Камаз” 9 ёшли қизни босиб кетди

Қизалоқ оғир тан жароҳати олиб вафот этган. Ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

899
0
Nasafnews

Қашқадарё вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2022 йил 22 ноябрь соат тахминан 12:30 ларда ҳайдовчи Н.Б. бошқарувида бўлган “КАМАЗ” русумли автотранспорт воситасини А-378 “Самарқанд-Ғузор” автомобиль йўлидан Ғузор тумани томон бошқариб бориб, Қамаши тумани “Узун” МФЙ ҳудудининг 124 км.га келганда пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган Қамаши тумани “Узун” МФЙда яшовчи вояга етмаган Қ.С.ни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Натижада вояга етмаган Қ.С. оғир тан жароҳати олиб вафот этган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Қамаши туман ИИБ Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳайдовчи Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган ва жиноят ишлари бўйича Қамаши туман судининг ажримига асосан айбланувчи Н.Б.га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

899
0