• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 20 января 2023

Тошкентда Nest one биносидаги қурилишда ишлаётган ишчилар овқатдан заҳарланишди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

402
0
Ижтимоий тармоқ

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги Nest one турар жой мажмуасида қурилиш ишларини олиб бораётган 9 нафар ишчи-ходимлари овқат етказиб берувчи МЧЖ томонидан етказиб берилган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиб, “овқат токсикоинфекцияси” ташхиси билан шифохонага мурожаат қилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

UzNews.uz сўровига асосан Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, Шайхонтоҳур туман прокуратураси томонидан мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган терговга қадар текшириш ҳаракатлари натижасига кўра, ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов натижасига кўра, айбдор шахсларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.

402
0