Фарғона вилояти ИИБ хабарига кўра, 21 февраль куни соат 06:40 ларда фуқаро С.А. Янгибўстон маҳалласи ҳудудида “MAN Trailer” юк машинасини бошқараётганда ухлаб қолиши туфайли бошқарувни йўқотади.
Машинани чап томонга буриб юбориши туфайли ўзи билан бир йўналишда орқа томонида ҳаракатланиб келаётган У.И. бошқарувидаги Nexia-2’нинг йўлига кўндаланг туриб, тўқнашиб кетган.
Оқибатда Nexia-2’даги йўловчилар Қ.М. ва вояга етмаган К.А. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган. Яна бир йўловчи Т.М. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.