• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 21 февраля 2023

Ўзбекистон Сурияга қарийб 50 тонналик инсонпарварлик ёрдами юборди

Юборилаётган инсонпарварлик юкига ҳаётий зарур восита ва маҳсулотлар киритилган.

816
0
ЎзА

Бугун, 21 февраль куни президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириқларига асосан Суриянинг зилзиладан жабр кўрган аҳолиси учун инсонпарварлик ёрдами юборилди, дея хабар бермоқда ЎзА.

"Қарийб 50 тоннага яқин юборилаётган инсонпарварлик ёрдами юки рўйхатига болалар ва катталар учун кийимлар, маиший техника воситалари, чидамли озиқ-овқат консервалари, қуруқ мевалар, ярим тайёр овқатлар, чақалоқлар бўтқаси, одёл ва ёстиқлар, гигиеник воситалар тўплами сингари ҳаётий зарур восита ва маҳсулотлар киритилган", — дейилади хабарда.

Инсонпарварлик юки ёрдами кўринишидаги ҳаётий зарур восита ва маҳсулотларни самолёт орқали Ўзбекистондан Сурияга ФВВ, Транспорт вазирлигининг масъул ходимлари етказиб беришади.

816
0