• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Криминал 15 июня 2023

Қозоғистондан Ўзбекистонга травматик патронларни ноқонуний олиб кирган шахс ушланди

Қўшни мамлакатдан Ўзбекистонга кирган фуқарода божхона декларациясида кўрсатилмаган 150 дона ўқ-дорилар борлиги аниқланди.

566
0
Божхона

Тошкент вилоятида божхоначилар томонидан травматик патронларнинг ноқонуний олиб кирилиши ҳолатига чек қўйилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати хабар берди.

Хусусан, "Ғишт-Кўприк" чегара постида Toyota автомашинасида Ўзбекистон ҳудудига кириб келган йўловчининг қўл юки текширилди. Фуқаронинг сумкасидан божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки декларациядан ўтказилмаган 150 дона "ТEМП 10х28" патронлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур факт юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси огоҳлантиради, ЖКнинг 246-моддасига биноан божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб, декларациясиз ўқ-дориларни Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний олиб кириш контрабанда жинояти ҳисобланиб, божхона чегарасидан ўтказиш учун жиноий жавобгарлик белгиланган. Ушбу модда 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилишни назарда тутади.

566
0