• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Погода 16 июня 2023

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати +43 даража бўлади

Синоптиклар дам олиш куни кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

774
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва иссиқ об-ҳаво сақланиб туради, ҳаво ҳарорати ушбу давр учун иқлимий меъёрлардан +5...+8 даражага юқори бўлади.

Кундузи ҳаво ҳарорати +38...+41 даража, жанубда ва чўл ҳудудларининг баъзи жойларида +42...+43 даража бўлади.

Шимолда ва чўл ҳудудларнинг баъзи жойларида шамол тезлиги соатига 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.

Пойтахтда ҳаво очиқ бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий йўналишдаги шамол тезлиги соатига 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати +38...+40 даража бўлади.

774
0