• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Экономика 10 февраля 2021

Россиянинг МегаФон ва USM Telecom компаниялари Ўзбекистон бозорига кирмоқда

Иккала компания ўзбекистонлик ҳамкорлари билан Digital Holding’га асос солди.

1105
0
UzNews.uz коллажи

“ЮэСэМ Телеком” ва МегаФон ўзбекистонлик ҳамкорлар билан биргаликда янги қўшма корхона – Digital Holding’ни ташкил этишди. Бу ҳақда Ucell компанияси Матбуот хизмати хабар берди. 

Янги ҚК таркибидан Ucell компанияси ҳамда USM’нинг Ўзбекистондаги активлари – CRPT Turon ва ICS Holding Uzbekistan ўрин олишди.

Ўзбекистон хукумати Давлат активларини бошқариш агентлиги орқали ҚКга Ucell телеком-операторининг 100% улушини топширмоқда. Россия томони Digital Holding ривожланиши учун 100 млн доллар миқдорида инвестиция, шу билан бирга USM’нинг шўъба корхоналари – CRPT Turon ва ICS Holding Uzbekistan киритмоқда.

ҚК таркибига кириш учун “ЮэСэМ Телеком” ва МегаФон “Диджитал Инвест” компаниясига асос солишди, унда икки компаниянинг улуши 50 фоиздан тақсимланди. Янги ҚКда “Диджитал Инвест” улуши 51%, ДАБА улуши 49 фоизга тенг.

Битим доирасидаги жараёнлар 2021 йил давомида якунига етади.

1105
0